Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Март 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти ТДИУ ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2026 йил 24 февраль куни ўтказилган “Ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот”да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафта пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгиланган. Мазкур ташаббус доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти иштирокида талабалар билан “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов, университет ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўлқин Тешабаев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

 Учрашувда Давлат активлари агентлиги бўлими бошлиғи томонидан ташкилот фаолияти, асосий йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилинди. Унда давлат улуши мавжуд корхоналарни самарали бошқаришхусусийлаштириш жараёнлари ҳамда корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Давлат активлари агентлиги директори Соҳибжон Муродов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Олий таълим муассасалари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Шунингдек, талабалар учун амалиётстажировка ва реал лойиҳаларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш орқали назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Давлат активлари агентлиги томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни келгусида иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши билдирилди.

Тадбир давомида университет ректори Тўлқин Тешабаев ҳам сўзга чиқиб, олий таълим ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлашда бундай ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Учрашув якунида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжат олий малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, талабалар учун амалиёт ва стажировка имкониятларини кенгайтириш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳамда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган.

Шунингдек, меморандум доирасида талабаларни амалиётга жалб қилиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда семинар ва учрашувлар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилиши белгиланди.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech