Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Февраль 2025

Қонун мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 21-феврал кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,

Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 07-февралдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1025-сон Қонунининг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-январдаги  “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сон қарори,  мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур Қонуннинг хар бир моддаси бўйича  тушунтиришлар берилди.

35 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech