Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Февраль 2026

“Ёшлар куни” доирасида ғолиблар тақдирланди

2026-йил 26-феврал куни Ойим қишлоғида “Ёшлар куни” доирасида ташкил этилган кенг қамровли тадбирлар якунида спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Ҳоким кубоги” доирасида шахмат-шашка, стреэтбалл, волейбол, стол теннис ҳамда мини футбол йўналишларида фаол иштирок этган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Тақдирлаш маросимида туман раҳбарияти томонидан ёшларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг спортга бўлган қизиқиши ва фаоллиги эътироф этилди.
Ёшлар билан ишлаш тизимини янада кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш устувор вазифа экани таъкидланди.

Мазкур тадбир ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ютуқларини муносиб эътироф этишга хизмат қилди.

13 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech