Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Март 2026

Жалақудуқ тумани А.Рахмонов маҳалласи ёшлари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 24-февраль куни ўтказилган Ёшлар билан учрашувида Ўзбекистонда ҳар хафтанинг пайшанба куни, вазирлик, идора ва ҳокимликларда "Ёшлар куни" бўлиши белгиланди. Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитиш ва муаммосини ҳал қилиш белгилаб берилган.

     Топшириғ бўйича жорий йилнинг 12 март куни навбатдаги Давлат активлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғига бириктирилган Жалақудуқ тумани А.Рахмонов маҳалласидаги ишсиз ёшлар билан учрашиб ўтказилди. Ишга жойлашиш истагидаги Тиббиёт коллежи дипломига эга С.Тожиддинова яшаш худудига яқин Қўрғонтепа туманида жойлашган Мехр шифо хусусий клиникасига сухбат асосида ишга жойлаштирилди.

       Бундан ташқари тадбиркорлик йўлга қўйиш мақсадида 100 млн сўм кредит олиш истагидаги С.Махмудов Миллий банк ҳамда Алоқа банк биносига олиб бориб, ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредит тарифлари билан таништирилди, сўраган керакли хужжатлар тўпланиб банкга топширилди ҳамда имтиёзли кредит олиш сўрови юборилди.

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech