Хонобод шаҳрида аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга 97 гектар ер майдонида мастер режага мувофиқ дам олиш маскани ташкил этилмоқда. Унда 25 гектарлик сунъий кўл, савдо кўнгилочар марказлари, «Аквапарк»лар, 8 та (ҳар бири 100 ўринли) апарт-отеллар, 1 та (200 ўринли) меҳмонхона ва спорт, аҳоли дам олиш масканлари, яшил ҳудудлар ҳамда бошқа туризм объектлари барпо этилади.
Айни дамда ҳудудда бунёдкорлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида умумий қиймати 83,5 млн ақш доллар инвестиция жалб қилиниб, 960 та янги иш ўринлари яратилади ва E-auksion савдоларида ушбу ерлар 83,5 млрд сўмга сотилиши режалаштирилган.
Батафсил E-auksion савдолари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг

