Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Ноябрь 2025

Вазирлар Маҳкамасининг 709-сон қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий  бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 21 ноябрь кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,

-Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнь кунги  «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Янги тахрири) ЎРҚ-387-сонли  Қонуни,

-Ўзбекистон Республикасининг  2021 йил 15 ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-728-сонли   Қонуни,

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 709-сон қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур норматив ҳужжат бўйича  тушунтиришлар берилди.  

 

 

2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech