Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Май 2025

Ўқув семинари бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий  бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 8-май кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устивор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармонининг,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-апрелдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича  тушунтиришлар берилди.

17 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech