Жорий йилнинг 26-июн куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси биносида очиқ мулоқот шаклидаги қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар томонидан давлат активларини хусусийлаштириш, давлат мулкини ижарага бериш ҳамда бошқарма фаолиятининг бошқа йўналишларига оид мурожаатлар ва таклифлар тингланди. Мурожаатчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилиб, айрим масалалар юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.
Мазкур очиқ мулоқот фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси келгусида ҳам фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ ва самарали мулоқотни давом эттиради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.

