Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 13 январь куни соат 10:00 дан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.
Мазкур тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Давактив агентлигининг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан 5 кун аввал эълон қилинади.
Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.
Қўшимча маълумот учун Давактив агентлигининг махсус телефон рақамлари: (71) 259-22-92, (71) 259-22-96.