Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Декабрь 2024

Суд бошқарувчиси аттестати талабгорларини тест имтиҳонидан ўтказиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил 18 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги манзилдаги биноларида суд бошқарувчилари талабгорлари учун тест имтиҳонлари ўтказилади.

Мазкур тест имтиҳонлари электрон шаклда ўтказилиб, жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Тест имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Давактив агентлигининг веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

Қўшимча маълумот учун Давактив агентлигининг махсус телефон рақамлари: (71) 259-22-92, (71) 259-22-96.

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар

Андижон вилояти Андижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уй 

Масъул ходим А.Зулунов (90) 542-57-17

 

 

36 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech