Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июль 2025

Суд бошқарувчиларига ўқув-семинари бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси билан биргаликда жорий йилнинг 15-июл куни Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 16-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1069-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 23-июндаги “Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1070-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини вилоятда фаолият юритаётган суд бошқарувчиларга етказиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарда бошқарманинг Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бўйича бош мутахассиси томонидан мазкур Қонуннинг ҳар бир моддаси бўйича тушунтиришлар берилди.

38 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech