Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Олтинкўл тумани Гулбоғ маҳалласидаги эски мактаб биноси туман ҳокими томонидан маҳалламиздаги тадбиркор ҳам деб бўлмайдиган Шавкат исмли шахсга бериб юборилди” деб эълон қилинган шикоятга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жойига чиқган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Халқ Депутатлари Сувюлдуз қишлоқ совети ижроия комитетининг 1989-йил 28-август кунги №8-сонли қарорига асосан Олтинкўл туман Гулбоғ маҳалласидаги 20-бригада худудидан 50 ўринли боғча қуриш учун 3500 kv.metr бўлган ер майдони ажратилган ва маҳалла аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан болалар боғчаси қурилган.
Ушбу бино ва унинг фойдаланишда бўлган ер майдонига бўлган хуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган.
Объект, Зиёйдинов Авазбек Азамжоновичга 2018-йилда замонавий типдаги балалар боғчаси ташкил этиш учун ажратиб берилган бўлиб, Зиёйдинов Авазбек томонидан мавжуд бино-иншоотлар бузилган.
Бўш ер майдонида замонавий типдаги болалар боғчаси ташкил этилмасдан, ушбу бўш ер майдонига 2019-йилда дастур асосида 10 дона наъмунавий уйлар қурилган.
Ушбу ҳудудда майдони 900 kv.metr бўлган ер майдони бўш қолганлиги сабабли, Гулбоғ МФЙ маҳалла фаоллари йиғилишида туман ҳокими О.Расулов томонидан маҳалла фаоллари тавсиясига мувофиқ Давлатов Хикматиллонинг болалар боғчаси ташкил этиш лойиҳаси мақулланган.
Ҳозирда, белгиланган тартибда, бўш турган 900 kv.metr бўлган ер майдонидан самарали фойдаланиш ва болалар боғчаси ташкил этиш лойиҳасини жойлаштириш бўйича Олтинкўл туман ҳокимлиги билан аукцион савдосига чиқариш ишлар амалга оширилмоқда.

