Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Август 2025

Давлат активларини бошқариш агентлиги рақамли трансформация ҳолати рейтингида давлат бошқаруви органлари орасида 2 та поғонага кўтарилиб, 2 ўринни эгаллади

2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича Рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 44 та давлат органи, 33 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 91 та давлат ташкилотлари қамраб олинган рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, Давлат активлари агентлиги Очиқлик ва электрон иштирок индексида 22 балл, Электрон давлат хизматлари индексида 19,1 балл, Ахборот хавфсизлиги индексида 19 балл, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 23.8 балл ҳамда Ташкилий қисм индексида 13,6 балл, жами 100 баллдан 95,5 балл натижа билан давлат органлари ўртасида 2 ўринни эгаллади.

Хусусан, 2025 йилнинг I ярим йиллигида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тизим фаолиятида давлат хизматларини рақамлаштириш, очиқлик, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Давлат активлари агентлиги томонидан анъанавий кўрсатиладиган жами 18 та давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди.
  2. Жорий йилда Давлат мулки объектлари ҳисоботи (“property.davaktiv.uz”) ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.
  3. Давлат активлари агентлигининг расмий “Davaktiv” мобил иловаси iOS ва Андроид тизимлари учун ишлаб чиқилиб, “App Store” ва “Google Play” платформаларига жойлаштирилди. 

    App Store: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.davaktivmi&hl=uz

    Google Play: https://apps.apple.com/us/app/davaktiv/id6740553761

  4. Давлат активлари агентлигининг “Давлат мулки” ахборот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали та вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.
  5. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давлат активлари агентлигининг 2 та ахборот тизимлари ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилди.
  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 54-сон қарорига мувофиқ, Давлат активлари агентлигининг расмий веб-сайти «Ягона дарча» тамойили асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати порталига тўлиқ ўтказилди (www.gov.uz/davaktiv). 
  7. «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали сотилган мулкларни шартномаларини расмийлаштириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилиб, электрон рақамли имзо (QR код) билан шартномаларни тасдиқлаш имконият яратилди.
  8. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси ходимлари соҳа бўйича малакалари оширилиб, маҳаллий ҳамда халқаро IT сертификатларига эга бўлди.

 

Бундан буён ҳам, Давлат активлари агентлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида, янги хизматлар рақамлаштирилиб, Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталига жорий этилиб, мавжуд ахборот тизимлар ва маълумотлар базалари такомиллаштирилиб борилади.

42 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech