Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 3-апрель кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,
-Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2026-йил 17-мартдаги ЎРҚ–1122-сон Қонуни;
-Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонуни;
-Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур норматив ҳужжат бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2026-йил 17-мартдаги ЎРҚ–1122-сон Қонуни мувофиқ, қуйидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда:
“Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонунида давлат мулкини хусусийлаштириш тартиблари;
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги Қонунида Ўзбекистон Республикасининг мулкини тасарруф этиш давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги ва давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидагиқонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши, республика ҳудудида жойлашган, Иттифоққарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини хўжалик жамиятлари этибўзгартириш, уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш фақат ЎзбекистонРеспубликаси қонунчилигида назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ва “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунларида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда ижарага бериш бўйича тузилган шартномалар доирасида юзага келадиган низолар ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомили амалга оширилиши;
Ер кодексида халқаро аҳамиятга молик автомобил йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларини ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситаларини, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлиши;
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунида ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш (бунда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўш ер участкалари мустасно);
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунида қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланиши, бундан халқаро облигацияларни жойлаштириш хамда давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга фонд биржаси орқали сотиш ҳоллари мустаснолиги;
“Тижорат сири тўғрисида”ги Қонунида давлат мулкини хусусийлаштириш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаларининг, жалб этилган савдо ташкилотчисининг ҳамда инвестиция воситачисининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши;
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги, “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлардан Давлат активларини бошқариш, трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жамғармасидан келиб тушадиган, фақат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштириш учун мақсадли йўналтириладиган маблағлар бўйича нормалар чиқариб ташланганлиги;
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ва “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунларидан давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш бўйича нормалар чиқариб ташланганлиги;
Солиқ кодексида давлат кўчмас мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорлар томонидан ер ва мол-мулк солиқлари ушбу объектлар учун тўланган маблағларга пропорционал равишда тўланиши;
“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунда махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ:
саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилиши;
хусусий инвесторларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда инфратузилма билан таъминлаш ишларининг амалга оширилишига рухсат берилиши, кейинчалик ушбу харажатларни саноат зоналарининг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилишибелгиланди.

