Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2024

Қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий  бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 1-ноябр кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсулти С.Назирова томонидан,

-Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 22-октябрдаги “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-980-сон Қонуни;

-Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-419-сон Қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсулти томонидан юқоридаги норматив –ҳуқуқий  ҳужжатиларининг хар бир моддаси юзасидан тушунтиришлар берилди. 

19 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech