Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июнь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги IV очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлар иштирокида видеоконференсалоқа шаклида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш, давлат активларидан самарали фойдаланиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммолар муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар томонидан мавжуд тартиб-таомилларни соддалаштириш, бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ва бизнесни ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар билдирилди. Кўтарилган масалалар юзасидан масъуллар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди ҳамда мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорлар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича ишларни изчил давом эттиради.

2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech