Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Февраль 2025

Миллий либос маънавият кўзгуси!

Ҳозирги вақтда, ўзбекона кийиниш маданиятини янада шакллантиришга ва қадриятларимизни асраб-авайлашга доир "Миллий либос маънавият кўзгуси" номли миллийлик тарғибот тадбирлари (челлендж) кенг ўтказиб келинмоқда.

Шу боисдан, ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб қилиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари миллий либосларда оила аъзолари билан биргаликда, Андижон давлат маданият ва тарих музейига ташриф буюришди ҳамда у ерда ўзбек халқига мос бўлган миллий анъана, урф-одат ва қадриятлар ёдга олиниб, миллийликка бой бўлган ватанимиз, шу жумладан Андижон тарихи билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Бу каби тарғибот тадбирлари жамиятимизда маънавий муҳитни ривожлантириш ва ёш, ўсиб келаётган фарзанларимиз қалбида миллий қадриятларимизга бўлган муҳаббат туйғуларини жўш уришига ҳисса қўшишидан далолат беради.

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech