Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги “Андижон вилоятида мебелсозликни ривожлантиришни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғриси” даги 523-сонли қарорига мувофиқ Андижон вилояти, Олтинкўл туманида “Мебелсозлик комплекси” кичик саноат зонасини ташкил қилиш вазифаси белгиланган.
Бугунги кунда Олтинкўл тумани умумий майдони 16,0 гектар бўлган “Мебелсозлик комплекси” кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Ушбу мажмуада қурилган дўконлар ва хизмат кўрсатиш бинолари E-auksion савдоларига чиқарилган бўлиб,босқичма-босқич 600 дан зиёд савдо дўконлари тадбиркорларга 130 млрд сўмга сотилди.
Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили

