Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки обйектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 18-октябр кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсулти С.Назирова томонидан,
-Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонуни;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-210-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсулти томонидан юқоридаги норматив –ҳуқуқий ҳужжатиларининг хар бир моддаси юзасидан тушунтиришлар берилди.