Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 13 февраль кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,
Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича тайёрланган тақдимот билан таништирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти бўйича батафсил маълумот берилди.

