Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Ноябрь 2026

Давлат активлари агентлиги маъмурий биноси 251,5 млрд сўмга сотилди

2026-йил 9-ноябрь куни “E-auksion” электрон платформасида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган Давлат активлари агентлигининг маъмурий биносини сотиш бўйича савдолар бўлиб ўтди.

Бошланғич қиймати 165,5 млрд сўм бўлган объект 251,6 млрд сўмга сотилди. Якуний нарх бошланғич нархдан 52 фоизга ошди.

Таъкидлаш жоизки, Давлат активларини бошқариш агентлигининг маъмурий биноси 2025-йил август ойида 165,5 млрд сўмлик бошланғич нархда очиқ аукцион савдоларига чиқарилган эди.

Сотиш жараёни вазирликлар, идоралар ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотларини Янги Тошкентга кўчириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу дастур пойтахтдаги 83 та кўчмас мулк объектини реализация қилишни назарда тутади.

Бугунги кунга келиб, Тошкент шаҳрида вазирлик ва идораларнинг 8 та маъмурий биноси умумий 1 120,4 млрд сўм маблағга сотилганини маълум қиламиз. Яна
11 та объект, жами 1 020,5 млрд сўм бошланғич қиймат билан савдога қўйилган.

Бўшатилаётган маъмурий биноларни реализация қилишдан тушадиган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий инфратузилмани барпо этишга йўналтирилади.

Давлат кўчмас мулк объектларини очиқ электрон савдолар орқали реализация қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда тушган маблағларни давлат органларининг замонавий инфратузилмасини шакллантиришга йўналтириш имконини беради.

Давлат активлари
агентлиги матбуот хизмати

9 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech