Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июль 2026

Китобхонлик маданиятини ошириш куни

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Муродов томонидан тасдиқланган “Июн-август ойлари пайшанба – “Ёшлар куни” доирасида раҳбарлар томонидан ўтказиладиган тадбир ва лойиҳалар Режа-графиги”нинг 2.2-бандида Агентлик ходимлари орасида китобхонлар сонини янада ортиши мақсадида, таниқли ёзувчилар ва шоирлар иштирокида бадиий кечаларни ташкил қилиш белгиланган.

Ушбу топшириқ ижроси юзасидан, “Китобхонлик маданиятини ошириш куни” доирасида жорий йилнинг 16-июль куни Давлат активлари агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бадиий кеча ташкил этилиб, мазкур тадбирга  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, моҳир қалам устаси Мелиев Орифжон таклиф қилинди.

Бадиий кечада шоир Мелиев Орифжон ўз ижод йўли билан ўртоқлашиб, қаламига мансуб бўлган шеърлардан ўқиб эшиттирди. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар билан якунига етказилди.

73 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech