АНДИЖОН ДАВЛАТ ПEДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧУН “КEЛАЖАККА ҚАДАМ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СEМИНАР ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирда “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, факультет деканлари, битирувчи талабалар ва ёш тадбиркорликка қизиқувчи ёшлардан иборат иштирокчилар қатнашдилар.
Семинар давомида ёшларга яратилаётган имкониятлар, "E-auksion" платформасидан фойдаланиш, бизнес-режа тузиш, солиқ тизими ва грант дастурларида иштирок этиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари учун амалий машғулотлар ташкил этилиб, унда битирувчиларнинг ўз бизнес ғояларини шакллантириш, уни ҳаётга татбиқ этиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

