Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Январь 2023

20 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

3 787 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 13,8 млрд сўмлик 494 та мулк 22,1 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки ижараси:

  • Сони 39 та
  • Бошланғич нархи 128 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,9 млрд сўм
  • Самарқанд шаҳридаги йиллик ижара ставкаси 12 млн сўм бўлган "Ўзтемирйўллйўловчи" АЖ Самарқанд филиали биносининг бир қисми 24 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • Сони 97 та
  • Бошланғич нархи 2,2 млрд сўм
  • Сотилган нархи 5,5 млрд сўм
  • Ер майдони 10,9 га

       Бўстонлиқ туманидаги нархи 5,2 млн сўмлик меҳмонхона қуриш учун 6 сотих ер участкаси 241,4 млн сўмга сотилди.

      Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги нархи 6,8 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 13 сотих ер участкаси 402,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 22 та
  • бошланғич нархи 5,9 млн сўм
  • сотилган нархи 93,5 млн сўм
  • Хива шаҳридаги бошланғич нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 13,5 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 44 та
  • бошланғич нархи 8,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,3 млрд сўм
  • Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги нархи 779 млн сўмлик дўкон, ишлаб чиқариш ва стоматология поликлиникаси биноси 1,3 млрд сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 1 834 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, бошланғич нархи 8,4 трлн сўм бўлган 121 088 та лот савдога қўйилган.

2491 Чоп этиш