Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Февраль 2023

1 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

9 308 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,2 млрд сўмлик 1 871 та мулк 16,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки:

  • сони 9 та
  • Бошланғич нархи 11,8 млрд сўм
  • Сотилган нархи 12,5 млрд сўм
  • Асакабанк” АЖга қарашли нархи 7,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи бино-иншоотлари 8,2 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 63 та
  • бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,2 млрд сўм
  • ер майдони 3,7 га
  • Самарқанд шаҳридан нархи 1,7 млрд сўмлик ер ости ва ер усти автотураргоҳи қуриш учун 24 сотих ер участкаси 1,9 млрд сўмга сотилди.
  • Чирчиқ шаҳридан нархи 114,4 млн сўмлик ёшлар саноат зонасидаги 10 сотих ер участкаси 137,3 млн сўмга сотилди.
  • Тошкент вилояти, Қибрай туманидан нархи 84 млн сўмлик ун, дон ва озуқа ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун 6,4 сотих ер участкаси 92,4 млн сўмга сотилди.
  • Наманган шаҳридан нархи 82,3 млн сўмлик кўп қаватли уй-жой қуриш учун 5,8 сотих ер участкаси 98,8 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 84 та
  • бошланғич нархи 16,1 млн сўм
  • сотилган нархи 46,3 млн сўм
  • Когон туманидан бошланғич нархи 0,5 млн сўмлик кўчма савдо жойи 2,8 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 2 953 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, бошланғич нархи 9,4 трлн сўм бўлган 176 784 та лот савдога қўйилган.

2334 Чоп этиш