Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Август 2026

Жалақудуқ туманида инвестициявий лойиҳалар кўлами кенгайиб, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда.


Хитойнинг «Huazhang International» компанияси томонидан замонавий поликарбонат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона фаолияти йўлга қўйилди.

Умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур инвестициявий лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўрни яратилди.

Янги ишлаб чиқариш мажмуасида замонавий технологиялар асосида бозорда талаб юқори бўлган поликарбонат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона фаолиятининг дастлабки куниёқ маҳсулотларга бўлган талаб юқорилиги намоён бўлди. Хусусан, ишлаб чиқарилган маҳсулотни етказиб бериш бўйича қўшни давлатлар вакиллари билан шартномалар имзоланди.

Бу эса корхона маҳсулотларининг нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам рақобатбардош ва талаб юқори эканини кўрсатади.

Корхонанинг асосий мақсадларидан бири — экспорт салоҳиятини ошириш. Келгусида маҳсулотларни хорижий давлатларига экспорт қилиш ҳажмини янада кенгайтириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, бундай инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳудуднинг саноат салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади.



Янги корхонанинг ишга туширилиши Жалақудуқ туманида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech