Андижонда тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошлаш истагидаги фуқаролар учун муҳим учрашув бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита тингламоқда.
Учрашувда Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес учун қулай шароитлар яратиш юзасидан янги қабул қилинган ПФ-177 сонли фармонда белгиланган имтиёзлар ҳақида таништириб ўтди.
ПФ-177 сон фармонда Андижон вилояти бўйича бошланғич нархи 1 млн сўмдан 1 та объект, 1 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 51 та кўчмас мулк объекти, ҳамда 250 га ер участка майдони тайёр пакет шаклида аукцион савдоларида қўйилиши белгиланган.
Тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, мавжуд фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича амалий ёрдам ва кўмаклар кўрсатилмоқда.

