Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июль 2025

“Ҳамкорбанк” АТБнинг устав фондидаги 0,004% давлат улуши биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Ҳамкорбанк АТБнинг устав фондидаги 0,004% давлат улуши биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сонли Фармонига асосан “Ҳамкорбанк” АТБнинг устав фондидаги 0,004 фоиз давлат улуши (акция пакетлари) биржа савдоларига чиқарилмоқда.

➖ Акциялар сони - 4 920 000 дона;
➖ Бир дона акцияни нархи 26.96 сўм;
➖ Акциялар пакетининг умумий нархи 132 643 200 сўм;
➖ Савдо ташкилотчиси - “Тошкент” Республика фонд биржаси” АЖ;
➖ Лотлар сони 4 920 000 та.

Савдолар “Тошкент” РФБнинг оммавий савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган РО-майдончасида 14.08.2025 йилдан бошланади.

Талабгорлар инвестиция воситачилари ёрдамида акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.

Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Мурожаат учун: 909939558

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech