Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Апрель 2026

Ҳафтанинг шанба куни «Спорт куни»

Андижон вилояти

Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ходимлари бугун, 18-апрель куни «Спорт куни»ни муносиб нишонладилар!

Жамоамиз аъзолари бугун эрталаб спорт майдончасида бирлашиб, тонги чиғалликни бартараф этиш учун қувноқ ва жўшқин машқлар билан кунни бошладилар. Иситиш машқларидан сўнг эса ҳақиқий спорт байрамига айланган мусобақалар бошланди.

Ходимларимиз футбол майдонларида қизғин беллашдилар, Енгил атлетика бўйича югуриш, сакраш ва бошқа йўналишларда ҳам кучли рақобат ва дўстона муҳит ҳукм сурди. Ҳар бир иштирокчи ўз маҳоратини намоён этди, бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда жамоавий ғалабага ҳисса қўшди.

Бу спорт куни нафақат жисмоний фаолликни ошириш ва танани соғломлаштиришга хизмат қилди. Энг муҳими — ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлади, дўстлик ришталарини боғлади ва соғлом турмуш тарзини жамоавий одатга айлантиришга катта туртки берди.

Спорт — бу нафақат куч ва эпчиллик, балки бир жамоа сифатида бирлашиш, бир-биримизни яхшироқ тушуниш ва биргаликда ютуқларга эришиш демакдир!

Ҳар бир иштирокчи ўз маҳоратини намоён этди, жамоавий руҳ эса ажойиб эди!

Соғлом бўлинг, фаол бўлинг, доимий ривожланинг!

#SportKuni #DavlatAktivlari #Andijon #SogLomTurmushTarzi

118 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech