2025 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури жорий этилади. Дастур доирасида
Маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига харид қилинган бўш турган давлат мулки объекти (ер участкаси)нинг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уч ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.
Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Електрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили