Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июль 2026

"Долзарб 40 кунлик" тадбирлари амалда!

Юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар жадал давом этмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жалақудуқ тумани "А.Рахмонов" МФЙда бўлиб, хонадонбай ўрганишлар ўтказмоқда.

Мақсад аниқ — ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбайига эга бўлишига кўмаклашиш!

Жараёнда хонадонма-хонадон юрилиб, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда:

Эҳтиёжманд оилаларга 20 тадан товуқ ҳамда,
Фуқароларни доимий иш ўринларига жойлаштириш;
Ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар ажратиш;
Даромад келтирувчи фаолиятини кенгайтириш учун фоизсиз ссудалар таклиф этиш.

Ушбу амалий чоралар натижасида оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланиб, улар ижтимоий реестр ва кўмак рўйхатларидан босқичма-босқич чиқарилиши таъминланмоқда.

Инсон қадри ва унинг фаровонлиги — устувор вазифа!

112 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech