Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июнь 2025

Давлат хизмати куни

#Муҳим_сана

Ҳар йили 23 июнь куни дунё миқёсида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, шаффофлик ва фидойиликни тарғиб қилиш, шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини эътироф этишга, фуқароларга хизмат кўрсатишдаги юқори стандартларни таклиф қилишга қаратилган.

Мазкур байрам 2003 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюция асосида жорий этилган. Кейинчалик, Бош Ассамблеянинг 60/34-сонли резолюциясида ушбу кунда давлат хизмати соҳасига эътиборни янада кучайтириш ва унинг ютуқларини кенг тарғиб этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилган.

Сана муносабати билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларига фидокорона меҳнати, юксак масъулият ҳисси ва Ватанга садоқати учун миннатдорлик билдиради. Ҳар бир давлат хизматчисининг саъй-ҳаракатлари ортида юртимизда самарали бошқарувни ривожлантириш, фуқароларга сифатли, адолатли, тезкор хизмат кўрсатиш, шунингдек, барқарор тараққиётга ҳисса қўшиш мақсади мужассам эканлигини қадрлаймиз.

 Ўзбекистонни янада ривожлантириш йўлида фаолият юритаётган барча давлат хизматчиларига янги-янги зафарлар тилаймиз. Ҳар бир ҳаракатимиз — инсон қадри ва фаровонлиги учун!

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech