Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июль 2025

Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг умумий мазмун-моҳияти 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида Бошқарув самарадорлиги агентлиги Андижон вилояти филиали раҳбарининг ўринбосари Х.Акбаров иштирокида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда иштирок этган филиал раҳбарининг ўринбосари Х.Акбаров томонидан Фармон мазмун-моҳияти, танлов ўтказиш тартиби, кадрлар захираси, давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби, уларни касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчилар тақдимот мавзулари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.

 

Хаётбек АКБАРОВ

Агентликнинг Андижон вилояти филиали раҳбар ўринбосари

36 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech