Андижон шаҳар Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган 6-умумий ўрта таълим мактабида 2026/2027 ўқув йилини бошланиши муносабати билан «Биринчи қўнғироқ» тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида жами 300 нафар, шу жумладан, 30 нафар ўқитувчи ва фахрий устозлар, биринчи синф ўқувчиларининг ота-оналари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси, Шаҳар нуронийлар бўлими вакиллари ҳамда «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этишиб, барча ўқувчиларни, устоз ва мураббийларни «Билимлар куни» тадбири билан самимий муборакбод этдилар.

