Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Сентябрь 2026

Давлат активлари агeнтлиги тошкeнтда ўтказилган cбондс халқаро конфeренциясида янги хусусийлаштириш дастури ҳақида маълумот бeрди

Бугун Cbonds компанияси томонидан ташкил этилган VIII Халқаро “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” конференцияси бўлиб ўтди. Конференциянинг “Ўзбекистон бозори: асосий ўзгаришлар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги ялпи сессиясида Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Миралиев жорий йилда тасдиқланган янги хусусийлаштириш дастури юзасидан маъруза билан иштирок этди.

Директор ўринбосари ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 29-августдаги ПФ–177-сон Фармони билан тасдиқланган 2026-йилги Хусусийлаштириш дастурининг асосий йўналишлари ва унда назарда тутилган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

 

Хусусан, давлат активларини харид қилувчилар учун жорий этилган янги имтиёзларга алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, давлат активларини сотиб олишда бошланғич тўлов миқдори 35 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди, қолган тўлов суммасига эса фоизлар ҳисобланмайди. Шунингдек, тўлов схемасидан келиб чиқиб 5–7 йилгача муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилган. Харидор шартнома қийматини олти ой давомида тўлиқ тўлаган тақдирда эса шартнома суммасининг 25 фоизи миқдорида чегирма тақдим этилади.

“Президент Фармони иқтисодиётга хусусий капитални жалб этиш учун мутлақо янги шароитларни яратмоқда. Биз инвесторлар учун дастлабки молиявий юкни кескин камайтирдик — бошланғич тўлов миқдори икки баравардан кўпроқ қисқартирилди. Шу билан бирга, сотувга чиқарилаётган активлар рўйхати ҳам сезиларли кенгайтирилди. Бу эса тадбиркорлар ва инвесторлар учун мамлакатнинг барча ҳудудларидаги давлат активларига янги имкониятлар, преференциялар ва имтиёзлар асосида амалий киришни таъминлайди”, — деди Алишер Миралиев.

 

Таъкидланганидек, Cbonds конференцияси нафақат хусусийлаштириш масалаларига, балки Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантиришнинг кенгроқ кун тартибига — қарз бозори тартибга солиниши, капитал жалб этиш инструментлари ҳамда рақамли молиявий воситаларни ривожлантириш масалаларига ҳам бағишланди.

Тадбир иштирокчилари тадбиркорлар учун яратилаётган янги имкониятлар ва механизмларни юқори баҳолаб, уларнинг инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтиришдаги муҳим аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

 

Давлат активлари агентлиги
Матбуот хизмати

 

51 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech