Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июнь 2026

Бошқарув кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган учрашув ўтказилди

Андижонда бошқарув кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган учрашув ўтказилди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Андижон вилояти филиали ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ҳудудий давлат бошқаруви органлари ходимлари учун стратегик самарадорлик ва замонавий компетенсияларни ривожлантириш” мавзусида ўтказилган учрашувда давлат органлари ва ташкилотлардаги давлат хизматчилар иштирок этдилар.

 Мазкур учрашувларнинг асосий мақсади ҳудудий давлат бошқаруви органлари ходимларининг стратегик фикрлаш, самарали бошқарув, натижадорликка йўналтирилган фаолият, замонавий бошқарув технологиялари ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

 Тадбирда давлат бошқаруви тизимида инсон капиталини ривожлантириш, раҳбар ва мутахассисларнинг стратегик фикрлаш, самарадорликни бошқариш, замонавий лидерлик ҳамда бошқарув компетенсияларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

31 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech