Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Сентябрь 2025

Бўш турган ерлар электрон аукционга чиқарилади

Бўш турган ерлар электрон аукционга чиқарилади, тушган маблағлар эса ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш ва суғориш тизимларига сарфланади.

Бўш ерлар 10 кун ичида электрон аукцион савдоларига чиқарилади. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда янги тартиб ўрнатилади.

Президент томонидан 2025 йил 12 сентябр куни “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва еридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–172-сонли Фармон имзоланди.

Унга кўра, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳудудида мавжуд бўш ерлар 10 кун муддатда давлат ер кадастрида қайд этилади ва яна 10 кун ичида электрон аукцион савдоларига чиқарилади.

Аукционлардан тушган маблағлар эса ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, суғориш тизимларини модернизация қилиш ва янги ерларни ўзлаштиришга йўналтирилади.

Фармон билан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини қисмларга бўлиб қайта ижарага бериш ҳуқуқи жорий этилди. Эндиликда ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ерларнинг бир қисмини бошқа шахсга ижарага бериш мумкин бўлади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ерларига фақат ижара ҳуқуқи тан олиниши қатъий белгиланди.

Ижара муддати Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг ташкил этган корхоналари учун 30 йил, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар учун эса 25 йил этиб белгиланди.

 

Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили   

112 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech