Йиғилишда Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи О.Алимжанов ҳамда вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мирзаев, вилоятда фаолият юритаётга суд бошқарувчилари ҳамда Солиқ бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси, Молия бошқармаси, Асакабанк вилоят бўлими, "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" Давлат унитар корхонаси масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда Андижон вилояти иқтисодий судлари томонидан банкротлиги эътироф этилиб тугатиш ишлари бир йилдан ортиқ давом этаётган 38 та банкрот корхона суд бошқарувчилари хамда иқтисодий суд, солиқ, мажбурий ижро бюроси , молия хамда "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" Давлат унитар корхонаси масъул шахслари билан банкрот корхона муаммолари чуқур тахлил қилиниб, хал қилиш юзасидан келишиб олинди ва бундай йиғилишлар мунтазам ўтказиб борилиши белгиланди.