Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 24-февлаь куни ўтказилган Ёшлар билан учрашувида Ўзбекистонда ҳар хафтанинг пайшанба куни, вазирлик, идора ва ҳокимликларда "Ёшлар куни" бўлиши белгиланди. Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитиш ва муаммосини ҳал қилиш белгилаб берилган.
Топшириғ бўйича жорий йилнинг 9-апрел куни навбатдаги Давлат активлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғига бириктирилган Жалақудуқ тумани А.Рахмонов маҳалласидаги ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ишга жойлашиш истагидаги ёшлар маълумотлари ўрганилиб тегишли масъул ташкилотлар билан ишга жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари чорвачилик йўлга қўйиш мақсадида 100 млн сўм кредит олиш истагидаги А.Тохиров Алоқа банк ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредит тарифлари билан таништирилди, сўраган керакли хужжатлар тўпланиб банкга топширилди ҳамда имтиёзли кредит олиш сўрови юборилди.

