9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари томонидан юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган уруш қатнашчилари ҳамда Ватан ҳимоячилари хотираси чуқур ҳурмат билан ёд этилди.
Тадбир давомида бошқарма ходимлари томонидан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар ва гуллар қўйилиб, Иккинчи жаҳон уруши йилларида мардлик ва жасорат кўрсатган, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз учун курашган ватандошларимиз хотирасига эҳтиром бажо келтирилди.
Хотира ва қадрлаш куни — бу нафақат ўтганларни ёд этиш, балки бугунги тинчликнинг қадрига етиш, юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларни эъзозлаш кунидир.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барча фахрийлар, меҳнат фронти қатнашчилари ҳамда ёши улуғ инсонларга чуқур ҳурмат бажо келтиради ҳамда уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва хонадонларига файзу барака тилайди.

