Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Декабрь 2024

8-декабр Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун

2024 йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 32-йиллиги нишонланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, у мамлакатнинг асосий қонуни сифатида давлатнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди. Конституция мамлакатдаги давлат бошқаруви, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар, шунингдек, давлат ва жамиятнинг негизий тартибини белгилашда асосий ролига эга.

32 йил давомида Конституция Ўзбекистоннинг тараққиёти ва давлат қурилишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳамда давлатнинг демократик, ҳуқуқий ва социал давлат сифатида ривожланишида муҳим қадамларни белгилади.

34 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech