Ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун 27–31 май дам олиш кунлари бўлади.
2026 йилда Қурбон ҳайити 27 май, чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Демак, 2025 йил 24 декабр куни имзоланган президент фармонида белгиланган саналардан келиб чиқилса, 27 майдан бошлаб барча ходимлар 5 кун дам олишади.
Фармон билан, 28–29 май (пайшанба–жума) кунлари барча учун қўшимча дам олиш кунлари, 30 май, шанба куни эса 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
Натижада ой охирида иш ҳафтаси туридан қатъи назар ҳамма кетма-кет 5 кун дам олади:
- 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
- 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун одатий дам олиш куни;
- 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

