Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Октябрь 2025

Танлаб олинган туманларда 200 гектардан ер аукционга чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2025 йил 8-октабрдаги ПҚ-298 сон қарорига кўра, Танлаб олинган туманларда 200 гектардан ер аукционга чиқарилади ва шаҳар ва туманларга "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомини бериб, уларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудларга айлантирилади.

Худудларда аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай муҳит яратиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали тадбиркорликни ривожлантиришга катта туртки бериш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва замонавий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, қишлоқ, маҳаллаларига шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлок, туманларида 2 та дан маҳаллага "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" мақомини бериб, уларга шаҳар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш бўйича янги ёндашувлар амалиётга жорий этилмоқда. Шунингдек саноатни жадал ривожлантириш кераклиги белгиланди. Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла ва унга туташ бўлган маҳаллалардаги бўш ер майдонларида микросаноат, хунармандчилик ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш саноат зоналаридаги бўш ер майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик инфратузилмаси мавжуд ҳудудларда янги саноат зоналарини ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2026 йил 1 февралга қадар "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман" мақоми берилган туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига мувофик, туман ҳокимликлари захирасида мавжуд бўш турган ер майдонлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда камида 200 гектардан қишлоқ, хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши белгилаб қўйилди.

Жамшидбек ИСРОИЛОВ,
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ
Андижон вилояти ҳудудий вакили         

110 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech