Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Июнь 2026

Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарор мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий  бошқармаси ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Маркази вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 26-июн кунида бошқарманинг Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти С.Назирова томонидан,

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сонли қарорининг;

-Ўзбекистон Республикасининг 2026-йил 22-июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-1155-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. 

Ўқув семинарда бошқарма Шартномавий–ҳуқуқий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш бўйича бош юрисконсульти томонидан мазкур норматив ҳужжат бўйича  тушунтиришлар берилди.

70 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech