Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активлари агентлиги томонидан “Янги Тошкент” маъмурий маркази қурилиши лойиҳасини амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳридаги йирик кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилган. Ўз навбатида, мазкур кўчмас мулк объектларининг савдо жараёнлари юзасидан муҳим маълумотларни davaktiv.uz wеб сайти орқали ҳамда e-auksion.uz орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

