Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда "2021—2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси"га мувофиқ, Давактив агентлиги томонидан янгиланган Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари, намунавий Ахлоқ кодекси ҳамда унинг ажралмас қисми сифатида Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати ва Қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш сиёсати ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатлар Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқилди.
Ушбу ҳужжатларда корхоналар ва бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида қуйидаги нормалар киритилди:
I. Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидаларида:
- давлат иштирокидаги корхоналарда барча акциядорлар (иштирокчилар) ҳуқуқларини тенг таъминлаш, миноритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- давлат иштирокидаги корхоналарнинг барча манфаатдор томонлар, шу жумладан ходимлар, кредиторлар, мижозлар, этказиб берувчилар ва бошқалар олдидаги мажбуриятларини ошириш;
- корхоналарда ички назорат тизимини такомиллаштириш, таваккалчиликни бошқариш ва ички назорат тизимини самарали ташкил этиш мақсадида CОSО (The Committee of Sponsoring Organizations of the Treadway Commission) моделига асосланган интеграциялашган назорат тизимини жорий этиш;
- корхоналарнинг SWОТ таҳлилларини ёритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, корхоналарни бошқаришда кузатув кенгаши ва ижро органини масъулиятини ошириш, корпоратив қоидаларга амал қилиш мониторингини юритиш.
II. Ахлоқ кодекси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати ва Қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш сиёсатида:
- давлат иштирокидаги корхоналар ходимларининг ахлоқий меъёрлари, ахлоқий меъёрларнинг асосий тамойиллари, коррупцияга қарши сиёсатнинг амалга ошириш, етказиб берувчилар ва бизнес ҳамкорлар билан муносабатларда ахлоқий меъёрлар;
- манфаатлар тўқнашувининг юзага келиши, унинг оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувининг юзага келиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш, содир этилган манфаатлар тўқнувларининг реестрини юритиш;
- аҳлоқий меъёрларнинг бузилиши тўғрисида хабар бериш мажбуриятлари, хабар берганларни ҳимоялаш кафолатлари, меъёрларни бузган шахсларнинг жавобгарлиги.
Мазкур ҳужжатлар Давактив агентлигининг 2023 йил 23 июндаги 145-сон буйруғи билан тасдиқланди ва графикка асосан 62 та корхоналарга бошқарув органлари ваколатлари доирасида кўриб чиқиш ва жорий этиш юзасидан кўрсатмалар юборилди.