Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказидаги қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йил 26 август соат 18:00га қадар қуйидаги электрон почта манзили орқали қабул қилинади: muqaddas_yuldasheva@mail.ru
Мавжуд бўш лавозимлар:
- “Корпоратив бошқарув ва инвестицияларни акция хамда облигациялар чиқариш хисобига жалб қилиш муаммоларини тадқиқ этиш” бўлими етакчи илмий ходими;
- “Хусусийлаштириш жараёнларининг илмий-методологик асосларини ривожлантириш ва мониторинг қилиш” бўлими катта илмий ходими;
- “Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш методологияси ва банкротлик таомилларини такомиллаштириш” бўлими катта илмий ходими;
- “Давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш” бўлими катта илмий ходими.
Номзодга қўйиладиган малака талаблари:
- олий маълумотли ва иқтисодиёт йўналиши бўйича илмий даражага (фалсафа доктори (PhD), фан номзоди, фан доктори (DSc) эга бўлиш, ёши 45 ёшдан ошмаслиги;
- Хусусийлаштириш, давлат активларини бошқариш, корпоратив бошқарув, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолият соҳаларида илмий ишлар ва мақолалар чоп этган бўлиши ва/ёки илмий ташкилот, олий таълим муассасаларида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
- ўзбек ва рус тилини ўқиш, ёзиш даражасида билиш (инглиз тилини билиш олқишланади);
- MS Word, MS Excel дастурларини малакали фойдаланувчи даражасида билиш.
Қўшимча саволлар юзасидан Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг махсус алоқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 259-21-06, (71) 259-20-65