Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “TASHGIPROGOR” АЖ (кейинги ўринларда – "Эмитент" / "Актив") устав капиталидаги 41,85 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш белгиланган.
Шунга кўра, хусусийлаштириш жараёнлари "Тошкент" Республика фонд биржасининг МҚҚМП Nego савдо платформаси (кейинги ўринларда – “Савдо платформаси”) орқали биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Актив тўғрисида қисқача маълумот:
"TASHGIPROGOR" АЖ – Махсус монтаж қурилиш ишлари, нотурар бино ва иншоотларни қуриш ишларини ташкил қилувчи корхона ҳисобланади.
- Корхонанинг юридик манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, A.Navoiy кўчаси, 40-уй.
- Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 41,85 фоиз;
- Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 226 654 дона (оддий) акция;
- Бир дона акциянинг номинал нархи – 2 515,0 (икки минг беш юз ўн беш) сўм;
- Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 123 864 (бир юз йигирма уч минг саккиз юз олтмиш тўрт) сўм;
- Активнинг бошланғич қиймати – 28 074 271 056,0 (йигирма саккиз миллиард етмиш тўрт миллион икки юз етмиш бир минг эллик олти) сўм;
- Эмитентнинг устав фонди миқдори – 1 362 078 700,0 (бир миллиард уч юз олтмиш икки миллион етмиш саккиз минг етти юз) сўм;
- Савдо ташкилотчиси –"Тошкент РФБ" АЖ;
- Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитент ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар билан корпоратив ахборот ягона портали www.openinfo.uz саҳифаси орқали танишиш мумкин.
Битимни амалга ошириш жараёни:
Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, МҚҚМП Nego савдо платформасида 23.08.2024 йилдан бошланади. (ҳаволага ўтиш).
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу савдо жараёнларига барча талабгорларни иштирок этишга чорлаб қоламиз!
Қўшимча маълумотлар учун Давактив агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига +998(71) 207-05-19 ва +998(55) 515-20-00 алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Дисклеймер
Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун ўзи қарор қабул қилиши учун зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.