Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Июнь 2026

Talaba Expo - 2026 битирувчи ёшлар билан учрашув

Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи “Ёшлар куни” муносабати билан Андижон шаҳрида бўлиб ўтаётган "Talaba Expo - 2026" кўргазма ярмаркасига битирувчи ёшлар билан учрашди.  

Жумладан, бошқарма бошлиғи битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинган меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Бу каби тадбирлар ёшларни ватанга муҳаббат рухида тарбиялаш, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech