Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Ноябрь 2024

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тўғрисида семинар бўлиб ўтди

Aндижон вилоят ҳудудий бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 708-сонли “Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан, жорий йилнинг 21-ноябр санасида иқтисодий суд судялари, солиқ бошқармаси, тадбиркорлар ва суд бошқарувчилари иштирокида семинар ташкил етилди.

Ушбу семинарда Бошқарма бош мутахассиси A.Зулунов томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича семинар иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари томонидан қарорнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

16 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech